Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига қилган икки кунлик ташрифи якунланди.
Президент Матбуот хизмати хабарига кўра, Президент бугун Тошкентга қайтиб келди.
Айтиш керакки, давлат раҳбари Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат ва иқтисодиёт соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Нукусда фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказди, ғўза ривожини кўздан кечирди.