Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига ҳамдардлик билдирди
6.02.2020 09:01,  
577

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шарқидаги Ван музофотида юз берган қор кўчиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Туркия шарқидаги Ван музофотида қор кўчиши юз бериб, 33 киши ҳалок бўлди.

Қор кўчиши Ван - Боқчасарой трассасида юз берди. Бу пайтда трассада қор тозаловчи машина ишлаётган бўлган. Кўчки қор тозалагич машинани ва унинг ортидан келаётган микроавтобусни суриб кетган. Микроавтобуснинг 4 йўловчиси ҳалок бўлган.

Йўқолган 2 микроавтобусни қидириш операцияси пайтида яна қор кўчган. 5 та автомобилни қор босган. Яна 50 киши қор остида қолган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан