Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада учрашув ўтказди

Кўксарой қароргоҳида Турманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. 

Маросимдан сўнг Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада учрашув ўтказдилар.

– Ҳар бир учрашувимиз тарихий аҳамиятга эга муҳим воқеадир. Барча эришилган келишувлар ҳаётга татбиқ этилди ва халқларимизга хизмат қилмоқда. 

Бугун шериклигимизнинг долзарб масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва узоқ муддатли истиқболга янги “ўсиш нуқталарини” белгилаб олиш учун яхши имконият бўлади. 

Сизнинг ташрифингиз минтақавий ва халқаро майдонда ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади, - деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Туркманистон Президенти меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар юксак даражага етганини қайд этди.