Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
12.09.2016 21:51,  
3

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказди ва улар икки томонлама муносабатлар масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар берди Қозоғистон етакчисининг матбуот хизмати.

Учрашув давомида Назарбоев 2 сентябрь куни вафот этган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ўзбек давлатчилиги тараққиёти ва икки давлатнинг ўзаро муносабатларига қўшган ҳиссасини яна бир бор эътироф этди.

Қозоғистон президенти икки давлат хоҳ икки томонлама, хоҳ халқаро ташкилотлар фаолияти доирасида ҳар қандай масала юзасидан ўзаро ечим топа олганини таъкидлади.

Назарбоев икки давлат ўртасидаги “қардошлик муносабатларини” бундан буён ҳам мустаҳкамлаш лозимлигини билдирди. Назарбоев ва Мирзиёев  икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек муҳим ҳудудий ва халқаро мавзулар бўйича фикр алмашдилар, дейилади хабарда.

Илгарироқ Назарбоев Самарқандга ташрифи доирасида Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирди, шунингдек Каримовнинг оиласи билан учрашиб, Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан ҳамдардлик билдирди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан