Шавкат Мирзиёев Венгрияга боради

Шавкат Мирзиёев Венгрияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев келаси йилда Венгрияга расмий ташриф билан бориши кутиляпти. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.

Шавкат Мирзиёевнинг Президент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан юборган қутловида Виктор Орбан Будапештда яна бир бор учрашишдан умидланаётганини билдирди.

«Келгуси йилда Будапештда расмий ташриф доирасида Президент жаноблари билан шахсан учрашишдан умидворман ҳамда ушбу ташриф муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун яна бир имконият бўлишига ишонаман», деб ёзган у ўз табригида.

Эслатиб ўтиш керак, бу йил март ойида Орбан Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашган эди.