Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 январ кунлари Ҳиндистонга сафар қилиши кутиляпти. Бу ҳақда ҳинд матбуоти хабар берди.
Маълум бўлишича, шу кунлари ҳинд диёрида республика куни миллий байрами нишонланади. Янги Деҳли Марказий Осиёдаги 5 та давлат раҳбарларини мазкур маросимга таклиф қилган.
Шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам мамлакатдаги вазиятга қарамай, режадагидек Ҳиндистонга сафар қилиши мумкин.