Шавкат Мирзиёев яна бир бор Сардобага келди

Шавкат Мирзиёев яна бир бор Сардобага келди

«Ўзбекистон 24» хабарига кўра, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори деворларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев бугун  яна бир бор омборни тиклаш бўйича бажарилаётган ишлар билан танишди.

Мутасаддилар тошқиндан зарар кўрган ҳудудларни тозалаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бориши ҳақида давлат раҳбарига ахборот берган.

«Президентимиз иншоотни тезроқ тиклаш ва аҳоли учун етарли шарт-шароит яратишга қаратилган қўшимча топшириқлар берди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келганди. Оқибатда Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Мутахассисларнинг фикрича, сув омбори тўғони бузилиб, сув тошиб чиқишига кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлган. 2 май тонги ҳолатига кўра, 70 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган, камида 56 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган.