Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Яқин Шарқ ядросиз ҳудудга айланиши керак
18.10.2016 14:33,  
8

Бугун Тошкент шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ўз ишини бошлади.

Яқин Шарқда ядро қуролидан ҳоли ҳудудни барпо этиш Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг устувор вазифаларидан бири бўлиши лозим, деб таъкидлади сешанба куни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкентда бошланган ИҲТ ТИВК кенгаши очилиш маросимида.

"Ўзбекистон олдида турган яна бир муҳим вазифа ядро қуролидан ҳоли ҳудудлар географиясини кенгайтиришдан иборат. Мамлакат Яқин Шарқда ядросиз ҳудуд ғоясини қўллаб-қувватлайди", — деб қайд этди Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган ИҲТ ТИВК 43-сессияси очилиш маросимида

Мирзиёев ИҲТ ТИВКнинг яқин бир йил ичидаги устувор вазифаларидан бири ана шундай ҳудудни барпо этиш бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистоннинг раислик давомидаги муҳим вазифалари тўғрисида сўзлар экан, Шавкат Мирзиёев ИҲТга аъзо давлатларнинг интеллектуал, илмий-техник ва технологик салоҳиятини мустаҳкамлаш ва тараққий эттириш заруриятини таъкидлаб ўтди.

Тошкентдаги йиғилиш давомида юздан ортиқ резолюциялар, хусусан, ИҲТ кун тартибининг асосий масалалари акс этган Тошкент декларацияси, ташкилот ТИВКда Ўзбекистон раислигининг устуворликларини тасдиқлаш режалаштирилган.

ИҲТ 1969 йил сентябрда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ислом бирдамлигини таъминлаш учун ташкил этилган. 2011 йилга қадар у Ислом конференцияси ташкилоти номи билан аталган. ИҲТга 57 мамлакат аъзо. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан