Шавкат Мирзиёев:"Ҳамма жойда коррупция. Бу боғча эмас. 35 миллионлик аҳолини боқиш керак”

Шавкат Мирзиёев:

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январдаги йиғилишда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга туманларда коррупция сабабларини ўрганиш топшириғини берди. Бу ҳақда “Газета.уз” мухбири хабар берди.

“Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бир ойдан кейин Коррупцияга қарши кураш бўйича Миллий кенгаш йиғилишини ўтказади. Шу вақт ичида у ҳар бир туманга ташхис қўяди, нега “касалланган”, нега “тузалмаяпти”, ким уларни қўллаб-қувватлаяпти.

Сувга, светга шунча қарз олинди. Ҳамма жойда ўғирлик. Мактаб, коллежлар қурилишида ҳам. Ҳамма жойда коррупция. Бу боғча эмас. 35 миллионлик аҳолини боқиш керак”, деди давлат раҳбари.

Президент бош прокурор коррупсияга ботган одамларнинг рўйхатини тузишини ва “уларнинг масаласи кейин кўриб чиқилишини” маълум қилди.

“Ҳамма жойда коррупсия. Агар энергетика тизимини 30 йилда тўғри йўлга қўйганимизда эди, муаммо бўлмас эди”, деган давлат раҳбари, энергетика соҳасига тўхталиб ўтган нутқида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент шу ҳафта давомида яна бир вазир ва ҳоким лавозимдан олиниши ҳақида маълумот берганди.