Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги ташрифи қаерга бўлиши маълум бўлди

Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги ташрифи қаерга бўлиши маълум бўлди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни Бухоро вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Бухоро телерадиокомпаниясининг Telegram’даги канали хабар берди.

«Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 март куни Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида ташриф буюриши режалаштириляпти», — дейилади телерадиокомпания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 24 мартдан буён БААда расмий ташриф билан бўлиб турибди.