Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи кутиляпти

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи кутиляпти

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи кутиляпти. Бу ҳақда рус ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

«Афсуски, ўтган йили режалаштиришган давлат ташрифини пандемия сабабли қолдиргандик. Энди эса эпидемик ҳолат яхшиланиши билан ташриф амалга оширилади», деди Лавров.

2020 йил баҳорга режалаштирилган расмий ташриф коронавирус пандемияси сабабли номаълум муддатга қолдирилганди. Мазкур ташриф доирасида инфратузилмага оид бир қатор йирик лойиҳалар имзоланиши кутиляпти.