Шахматчи Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган 2 хонали квартира қайтариб олингани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Шахматчи Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган 2 хонали квартира қайтариб олингани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторовга президент фармонига асосан совға қилинган 2 хонали квартиранинг калити қайтариб олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Туризм ва спорт вазирлиги мазкур хабарларга изоҳ берди.

Қайд этилишича, ёш чемпионга Тошкент шаҳри Маҳтумқули кўчаси 91/1 уй манзилидан икки хонали квартиранинг калити топширилган.

"Бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Фаҳриддин Давруков дунё тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони ва унинг ота-оналарини президент совғаси бўлмиш 2 хонали квартира билан таништирди.

Тез кунларда қонунчиликда белгиланган расмиятчилик ишлари якунланиб, ушбу хонадон Нодирбек Абдусатторовга топширилади", - дейилади вазирлик хабарида.