Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида ҳам спорт мажмуалари беморлар учун тайёрланмоқда

Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида ҳам спорт мажмуалари беморлар учун тайёрланмоқда

Шайхонтоҳур туманининг "Ёшлик" спорт мажмуасида коронавирус ташҳиси қўйилган беморларни даволаш учун махсус шарт-шароитлар яратилмоқда.

Ҳозирда мажмуанинг 3 та залини қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу маскан 520 нафар беморларнинг саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланади. Бунинг учу мажмуа ИВЛ ва СИПАП аппаратлари, кислород балонлари ва бошқа замонавий техникалар билан таъминланмоқда.

Шунингдек, 150 нафар тиббиёт соҳаси мутахассислари учун ҳам ётоқхона тайёрланади.

Шунингдек, Сергели туманининг 2-болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида ҳам 250 ўринли даволаш маскани ташкил этилмоқда.

Бу ерда тиббиёт ходимлари учун бинонинг ҳовлисида махсус палаткалар қурилмоқда.

Айни пайтда масканни энг зарур бўлган тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.

Ҳар икки масканда ҳам шифохоналардек, шароитни яратмш учун мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг тавсия ва кўрсатмалари билан иш олиб борилмоқда.

Ушбу янги қувватлар яқин кунларда фойдаланишга топширилади.