Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шайхонтохур туманида бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
5.04.2022 13:22,  
86

Бугун, 5 апрель куни соат 08:16 да Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани «Янги Камолон» МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашаган бир-бирига туташ қурилган 4 та хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:23 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:52 да қуршаб олинган ва соат 09:11 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида хонадонларнинг тахминан 400 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёнган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан