Шерали Жўраев муҳим лавозимга тайинланди

Шерали Жўраев муҳим лавозимга тайинланди

Президент қарорига кўра, «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил қилинди. Унинг фаолиятини Васийлик кенгаши бошқаради.

Кенгаш машҳур шоир ва ёзувчилар, санъат, театр ва спорт арбоблари, миллий маданий марказлар вакиллари, соҳага масъул давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларидан шакллантирилади.

Васийлик кенгаши раиси вазифасини Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бажаради.