Шерободдаги аянчли ЙТҲда ҳайдовчининг отаси қурбон бўлди

Шерободдаги аянчли ЙТҲда ҳайдовчининг отаси қурбон бўлди

24 апрел куни М39 йўлининг Шеробод туманидан ўтувчи қисмида 31 ёшли ҳайдовчи «Nexia 2» автомашинасида йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.

Машинанинг олд ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг отаси ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати олиб,  шифохонага юборилади. Кўрсатилган тиббий тиббий муолажаларга қарамасдан бемор жонлантириш бўлимида вафот этади.

Воқеа тафсилотларига кўра, йўл ҳозирда таъмирланаётганлиги сабабли ҳаракат бир тарафлама бўлиб, йўлга бетон тўсиқ қўйилган бўлган. Ҳайдовчи тезликни меъёрдан ошириши натижасида бошқарувни йўқотган.