Шерободдаги масжидда 46 ёшли фуқаро масжид котибини пичоқлади. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётганида вафот этди

Шерободдаги масжидда 46 ёшли фуқаро масжид котибини пичоқлади. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётганида вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги жоме масжидида қотиллик юз берганлиги ҳақида хабар тарқалган. Хабарда тумандаги маҳаллалардан бирининг имом вакили масжид ҳисобчисини пичоқлагани айтилган. Бош прокуратура ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 22 декабрь куни соат 09:30 да Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган жоме масжиди биноси ичида 1974 йилда туғилган ишсиз фуқаро М.Ш. шу масжиднинг котиби Ш.Г. билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.

Жабрланувчи Ш.Г. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб кетилаётганида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.