Шифохона янглишиб 30 йил давомида ҳожатхона сувидан ичимлик суви сифатида фойдаланиб келган

Шифохона янглишиб 30 йил давомида ҳожатхона сувидан ичимлик суви сифатида фойдаланиб келган

Япониядаги Осака университети тиббиёт коллежи шифохонаси 30 йилдан ортиқ вақт давомида ҳожатхона сувидан фойдаланган. Бу ҳақда Breaking Latest News нашри хабар бермоқда  — дея ёзмоқда 'Xabar.uz' нашри.

Ташхислаш ва даволаш биносида умуман тозаланмаган ва ҳожатхонада оқизиш учун мўлжалланган қудуқ янглишиб ичимлик суви тармоғига улаб қўйилган. Шифохона 1993 йилда қурилган. Хатони ўттиз йил давомида пайқашмаган. Бу даврда ходимлар ва беморлар тозаланмаган ҳожатхона сувидан ичишган, қўлларини ювишган ва чайиниш учун ишлатишган. Шу тариқа шифохонанинг 120 та кранига сув етказиб берилган.

Ушбу хато ташхислаш ва даволаш учун янги бино қурилишидан олдин иморатни ўрганиб чиққан инспекция томонидан аниқланган. Хабарларга кўра, шифохона ҳафтада бир марта сувнинг ранги, таъми ва ҳидини текширади. 2014 йил апрелдан бери сув сифати билан боғлиқ муаммолар кузатилмаган. Беморларнинг соғлиғи учун хавф-хатар аниқланмаган.

Масъул ходим хато учун омма олдида узр сўради.