Шимолий Корея Япония томонга баллестик ракетасини учирди

Шимолий Корея Япония томонга баллестик ракетасини учирди

Япониялик ҳарбийларнинг таъкидлашича, ракета мамлакат хавфсизлигига хатар туғдирмайди ва унинг бетакрор иқтисодий ҳудудига тушмайди. Шундай бўлсада, Япония қирғоқ хавфсизлиги хизмати Япон денгизида балиқчи қайиқлар учун махсус огоҳлантириш билан чиқди. Бу ҳақда Reuters'га таяниб "Zamon.uz" ёзмоқда.

15 январь куни Олис Шарқ муаммолари институти профессори Кённам Ким Дон Ёп Шимолий Кореянинг дунёдаги энг кучли деб баҳо берилган «Пуккыксон-5с» баллестик ракетаси аслида бор-йўғи макет эканини айтди: ҳақиқий қурол махфийлик нуқтаи назаридан намойиш этилмайди. Эксперт фикрича, бундан олдинги «Пуккыксон-4» ракетаси ҳам учирилмаган. Ўтган йилги «Пуккыксон-3» серияси сув ости қайиқларини ишга тушириш учун мўлжалланганини айтди.

2020 йилда АҚШда тайёрланган ҳарбий маърузада Шимолий Кореяда 60та ядер бомбаси ва 5 минг тонна кимёвий қурол борлиги айтилган. Бундан ташқари, таҳлилчилар Пхеньянинг йилига 5-6 дона жанговар каллак ишлаб чиқариш қудратига эга эканини таъкидлашган.