Ш.Мирзиёев “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади

Ш.Мирзиёев “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади

Ш.Мирзиёев “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Ҳужжат билан нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлашнинг куйидаги чоралари жорий этилмоқда:

2021 йил 1 июлдан бошлаб моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари, шунингдек, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун тижорат банклари кредитлари буйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва шартларда кафилликлар ҳамда фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар такдим қилинади. 

2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январга қадар таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тулови харажатларининг 50 фоизигача, бироқ, давлат кучмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара туловининг қонунчиликда белгиланган минимал ставкасининг 50 фоиз миқдоридан куп бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади (ушбу тартиб Тошкент ва Самарканд шахдрларида татбиқ қилинмайди).

2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарканд шахдрларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари ижара туловидан озод этилади (сақлаш ва коммунал туловлар бўйича харажатлар бундан мустасно).

мактабдан ташқари таълим курслари, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун давлат умумий ўрта ва олий таълим муассасалари бўш майдонлари нодавлат таълим ташкилотларига ижарага берилади.