Шоҳжаҳон Эргашев проф боксдаги 20-жангини Тошкентда ўтказади

Шоҳжаҳон Эргашев проф боксдаги 20-жангини Тошкентда ўтказади

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (19-0, 17 КО) 11 июнь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ташкил этиладиган мусобақанинг асосий жанги Шоҳжаҳон Эргашев ва Роберт Куайе (19-0, 16 КО) ўртасида кечади.

Бокс оқшоми Эргашевнинг ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Унда яна камида 7 та жанг ўтказилади, дея хабар қилмоқда «Оламспорт».

Ганалик Роберт Куайе профессионал фаолияти мобайнида 19 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (16 та нокаут). Бу Куае учун чет элда ўтказилган илк жанг бўлади, бунга қадар боксчи фақат Ганада жанг қилган.

Эргашев сўнгги жангини 2020 йилнинг ноябрида беларуслик Дмитрий Милюшага қарши ўтказиб, рақибини иккинчи раунддаёқ нокаутга учратганди.