Шомуродов «Аталанта»га иккита гол урди (видео)

Шомуродов «Аталанта»га иккита гол урди (видео)

Италия А Серияси 37-туридан ўрин олган «Женоа» – «Аталанта» учрашувида Элдор Шомуродов ўзининг навбатдаги голларини киритди.

Биринчи бўлимда меҳмонлар 3та гол уриб, олдинга ўтиб олишганди. Иккинчи таймда «Женоа» мураббийи Элдорни майдонга туширди.

Ҳамюртимиз майдонга тушиши билан чиройли тарзда гол киритди.

Учрашув якунланишига 5 дақиқа қолганида Шомуродов ўзининг иккинчи голини ҳам урди.