Шомуродов гол ва ассист қайд этган ўйинда "Рома" йирик ҳисобда мағлуб бўлди (видео)

Шомуродов гол ва ассист қайд этган ўйинда

Хабарингиз бор, Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби мавсумолди йиғинларини ўтказмоқда. Бу сафар Моуриньо бошчилигидаги жамоа "Бетис"га қарши майдонга тушди ва 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Испанлар сафида Родри, Фекир, Морено, Тельо ҳамда Роберт гол уришга муваффақ бўлди. "Бўрилар" таркибида эса, Элдор Шомуродов илк ўйинидаёқ дебют голини киритди. Шунингдек, ҳамюртимиз Манчинининг голига ассист амалга оширди.