Шошилинч ахборот: Ўзбекистонга совуқ ҳаво ва кучли шамол кириб келмоқда

Шошилинч ахборот: Ўзбекистонга совуқ ҳаво ва кучли шамол кириб келмоқда

Жорий йилнинг 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

21 декабрда республика ҳудудлари бўйича шамол кучайиши кутилмоқда:

Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 17-22 м/с гача;

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли шамоллар кутилмайди.

21-22 декабрда республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли бўлиши мумкин.