Шовот каналидан топилган автомашина ичидан занжир билан боғланган эркак мурдаси чиқди

Шовот каналидан топилган автомашина ичидан занжир билан боғланган эркак мурдаси чиқди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Шовот каналидан топилган автомашина ичидан занжир билан боғланган эркак мурдаси чиққанлиги ҳақида ҳабарлар тарқалган. Бу ҳақда Бош Прокуратура баёнот берди.

Жорий йилнинг 17 апрель куни Хазорасп туман прокуратураси томонидан фуқаро Т.К. бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида “Чап қирғоқ” сув тақсимлаш иношооти (канали) дан “Тико” русумли автомашина ва автомашина ҳайдовчи ўриндиғида Т.К. бўйнидан занжир билан автомашинанинг рул қисмига қулфланган ҳолдаги мурда топилган. 

Ҳозирда Т.К. нинг ўлим сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.