Шу пайтга қадар неча киши вакцина билан эмланди?

Шу пайтга қадар неча киши вакцина билан эмланди?

Ўзбекистонда шу пайтга қадар 6118 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи доирасида 2-доза вакцина билан эмланди.

10.03.2021 й. ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга қарши Ўзбекистон-Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар - 14384 нафарни ташкил этди. Улардан розилик билдирганлар 13222 нафар, экспресс тест топширганлар эса 13079 ва ПЦР топширганлар - 9952 нафарни ташкил этди. 6849 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси, 6118 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси ва 1020 нафар кўнгилли 3-доза билан эмланди.