Шуҳрат Ғаниев ва Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов билан чаегара масаласини ҳал қилиб олди

Шуҳрат Ғаниев ва Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов билан чаегара масаласини ҳал қилиб олди

2020 йил 9 июнь куни Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти раҳбарияти ташаббуси билан унинг ҳудудида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмоновлар бошчилигида чегара қўшинлари, хавфсизлик хизмати, ички ишлар, божхона бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда вилоят прокурорлари, Қирғизистон Республикаси ҳукумати аъзолари иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтди.

Қирғизистон делегацияси аъзолари улар томонидан мамлакат ҳудудидан анклав Сўх тумани ҳамда Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига аҳолининг эркин бориб-келишида ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммолар бўлмаслигини, бу ҳудудларга озиқ-овқат, халқ истеъмоли ва қурилиш моллари етказувчи юк машиналарининг ҳаракати асло чегараланмаслигини алоҳида урғуладилар.

Музокаралар чоғида ҳар икки томон вакиллари яқинда бўлиб ўтган Сўх туманидаги кўнгилсизликлар Ўзбекистон ва Қирғизистон, Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги дўстона муносабатларга асло путур етказмаслигини алоҳида қайд этдилар.