Шунчаки даҳшат: Кристиан Эриксен ўйин вақтида ҳушидан кетди. Дания—Финляндия ўйини тўхтатилди (видео)

Шунчаки даҳшат: Кристиан Эриксен ўйин вақтида ҳушидан кетди. Дания—Финляндия ўйини тўхтатилди (видео)

Европа чемпионати доирасида ўтказилаётган Дания — Финляндия ўйинида Дания ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилди.

«Интер» футболчиси 43-дақиқада майдон четига қулаб тушди. Қайд этиш жоиз, бу тўқнашув натижасида содир бўлмади.

Шундан сўнг ўйин тўхтатилди ва шифокорлар шошилинч равишда майдонга чиқиб, реанимация муолажаларини қўллади, шу жумладан дефибриллятордан ҳам фойдаланилди.

Кристиан Эриксон олган жароҳат сабаб юзага келган вазиятдан кейин тўхтатилган. Дания – Финландия учрашуви қолдирилди! Ўйин эртага, 13 июнь якшанба куни соат 14:00дан бошлаб давом эттирилади.

Футболчи стадиондан олиб чиқиб кетилаётган вақтда у ҳушига келган бўлган.