Швейцарияда ҳижоб тақиш таъқиқланди

Швейцарияда ҳижоб тақиш таъқиқланди

Якшанба куни Швейцарияда бўлиб ўтган референдумда юзни яшириш ноўрин эканлиги тўғрисидаги фикрни маъқуллашди. Сайловчиларнинг ярмидан кўпи бунга розилик билдирди.

Ушбу ўзгартиришлар тўғридан-тўғри мусулмонларга қаратилмаган бўлиб, бундан мақсад норозиликларнинг радикал иштирокчиларига ниқобнинг орқасида яширишга йўл қўймаслик экани айтилди.

Бироқ, маҳаллий сиёсатчилар ва оммавий ахборот воситалари ушбу қонун лойиҳасида айнан паранжига урғу берилганини таъкидлашди.

Референдум қўмитаси раиси ва Миллий консерватив "Швейцария халқ партияси" депутати Валтер Вобман овоз беришдан олдин, паранжи билан тўсилган юз мамлакатда содир бўлиши мумкин бўлган экстремистик ҳаракатлар рамзи эканини айтди.

Мусулмонлар кенгаши референдумни жамият учун "қора кун" деб атади.

Шу билан бирга, Люсерн университети Швейцарияда деярли ҳеч ким паранжи тақмаслигини ва ҳижобни бутун мамлакат бўйлаб ўттизга яқин аёлгина тақишини айтди.