Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Си Цзиньпин: «Инсоният вирусни енгиб, бу балодан янада кучлироқ бўлиб чиқади»
25.01.2021 19:30,  
206

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Давос форумидаги видеомурожаатида инсоният коронавирусни енга олишига шубҳа қилмаётганини айтиб ўтди.

«Дунё пандемияга қарши курашда дастлабки ютуқларни қўлга киритди. Aммо сўнгги пайтларда юқумли касалликлар сонининг кўпайиши курашни давом эттиришимиз кераклигини ёдга солмоқда. Шунга қарамай, қиш баҳор бошланишини тўхтата олмаслигига ишончимиз комил... Ҳеч шубҳа йўқки, инсоният вирусни енгиб, бу балодан янада кучлироқ бўлиб чиқади», — деди Си Цзиньпин ўз нутқида.

25 январда бошланган Шарқий иқтисодий форум виртуал конференцияси 29 январга қадар давом этади. Унинг иштирокчилари технологияларни ривожлантириш, глобал ҳамкорлик ва иқлим ўзгариши, жумладан, коронавирус билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда соҳалар трансформациясини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан