Си Цзиньпин Ўзбекистонга келади

Си Цзиньпин Ўзбекистонга келади

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати эълон қилган хабарда айтилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқоти чоғида олий даражали тадбирларга ҳам тўхтаб ўтилган. Етакчилар ХХР Раисининг Ўзбекистон Республикасига ташрифига кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш, кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ришталари ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим тарихий аҳамият касб этадиган воқеа сифатида пухта тайёргарлик кўриш муҳим эканини қайд этган.

Суҳбат чоғида шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан “Хитой – Марказий Осиё” форматидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.