Си Цзинпин Римда ўтказиладиган G20 саммитида иштирок этмайди

Си Цзинпин Римда ўтказиладиган G20 саммитида иштирок этмайди

Хитой раиси Си Цзинпин Римда ўтказиладиган G20 саммитида иштирок этмаслиги маълум қилинди.

“Хитой дипломатлари G20 расмийларига ХХР раиси Си Цзинпиннинг бу ой Италияда бўлиб ўтадиган саммитда шахсан қатнашишни режалаштирмаганини маълум қилди”, — дейди расмий манбалар. Қайд этилишича, бу хабар ўтган ой G20 элчиларининг Флоренциядаги учрашувида етказилган.

Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, бунга Хитойдаги COVID-19 га қарши кураш чоралари, жумладан, мамлакатга қайтаётган саёҳатчиларнинг мажбурий карантиндан ўтиши сабаб бўлган.