Сифатсиз кўмир бўйича «Ўзбеккўмир» АЖга сенатор сўрови юборилди

Сифатсиз кўмир бўйича «Ўзбеккўмир» АЖга сенатор сўрови юборилди

Фото: senat.uz

Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар беришича, фуқаролардан келиб тушган шикоятлар асосида сенаторлар ва тегишли мутахассислардан иборат 14 нафар вакил томонидан «Қашқадарё кўмир етказувчи» филиали ва кўмир омборларида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар якунида «Ўзбеккўмир» АЖга сенаторлик сўрови юборилди.

Қайд этилганидек, «Ўзбеккўмир» АЖ етказиб берилаётган кўмир сифатига ўзига хос стандартлар ўрнатган. Вилоятнинг кўмир омборларига келтирилаётган БР-2 маркадаги қаттиқ ёқилғининг 50 фоизи кўмир кукунидан иборат.

Ҳаддан ташқари намлик натижасида ташиш, юклаш, тушириш, етказиб берувчидан охирги истеъмолчига қадар камида кўмирнинг сифати уч баробарга пастламоқда.

Тез орада сенаторлар томонидан «Ўзбеккўмир» АЖнинг аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига сифатли кўмир маҳсулотларини етказиб бериши юзасидан юборилган сўров натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.