Сингапурда эмланишдан бош тортган коронавирус беморларига тиббий хизматлар пулли бўлади

Сингапурда эмланишдан бош тортган коронавирус беморларига тиббий хизматлар пулли бўлади

Сингапур ҳукумати коронавирусга қарши эмланишдан бош тортган COVID-19 беморлари учун тиббий тўловларни тўлашни тўхтатади. Бу ҳақда Meduza мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига таяниб хабар бермоқда.

«Ҳозирда эмланмаган одамлар интенсив стационар ёрдамга муҳтож бўлганларнинг аксариятини ташкил қилади ва бизнинг соғлиқни сақлаш ресурсларимизга номутаносиб юк юклайди», — дея таъкидлади вазирлик.

8 декабрдан бошлаб касалхонага ётқизилган эмланмаган беморлардан касалликни даволаш билан боғлиқ тиббий харажатлар учун тўловлар ундирила бошлайди. Гап ўз хоҳиши билан эмланишдан бош тортган мамлакат аҳолиси ҳақида бормоқда. Эмланиши мумкин бўлмаганлар, шу жумладан 12 ёшгача бўлган болалар ва ножўя таъсир кузатилиши мумкин бўлган одамларга мазкур ўзгаришлар таъсир қилмайди.

Пандемия бошланганидан бери Сингапур ҳукумати мамлакат фуқаролари ва резидентлари, шунингдек, узоқ муддатли саёҳат рухсатномаси эгалари учун COVID-19`ни даволаш билан боғлиқ барча тиббий тўловлар учун тўловларни амалга оширмоқда. Чет элдан қайтгач, қисқа вақт ичида вирус аниқланганлар бундан мустасно. Бу қарор пандемия даврида жамоатчилик хавотирини кучайтирмаслик истаги билан изоҳланган.

Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 8 ноябрга қадар мамлакатда аҳолининг 85 фоизи ковидга қарши эмланишнинг тўлиқ курсини тамомлаган, 18 фоизи эса кучайтирувчи (бустер) дозани олган.