Сирдарё ҳудудидаги даладан топилган жасад бўйича Бош прокуратура маълумот берди

Сирдарё ҳудудидаги даладан топилган жасад бўйича Бош прокуратура маълумот берди

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги далалардан бирида ўткир тиғ билан ўлдирилган жасад топилгани ҳақида хабар берилган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котибининг маълум қилишича, жасад эгаси эркак киши бўлиб, 1968 йилда туғилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.