Сирдарё ва Жиззах чегарасида кучли гумбурлаш овози эшитилди

Сирдарё ва Жиззах чегарасида кучли гумбурлаш овози эшитилди

Жиззах ва Сирдарё вилоятлари чегарасида кучли гумбурлаш овози эшитилди. Бу ҳақда «Сирдарё хабарлари» нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 30 март куни кечаси тахминан соат 21:30 ларда Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани «Пахтакор» маҳалласига яқин жой ва Жиззах вилоятининг Зарбдор туманлари чегара қисмида кучли гумбурлаш овози эшитилган.

Сардобада яшовчи маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг сўзларига кўра, мазкур гумбурлаган овоз газ қувурининг ёрилиши ёки портлаши билан боғлиқ.

Ҳозирча мазкур ҳодиса юзасида ҳеч қандай расмий маълумотлар берилмаган.