“Сардоба” сув омоборида рўй берган фавқулотда вазият оқибатида халқаро, давлат ва маҳаллий автомобил йўллари, йўл кўприкларига ҳам жиддий зарар етиб, транспорт воситаларини ҳаракатланиши чекланганини инобатга олиб, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Унда айтилишича, вилоят ҳудудидан бошқа вилоятларга транзит тартибида ҳаракатланиб ўтиб кетаётган ҳайдовчилар ва фуқаролар Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтган А-373 автойўлининг 8-30 км. оралиғида, 4Р-18А автойўли 18-21 км. оралиқларидаги йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли М-34 автойўли 104-152 км. орқали А-376 автойўлининг 219-242 км. йўналишида ҳаракатланишда давом этишлари мумкин.