Сирдарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди

Сирдарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди

Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмонан соғломлиги ва руҳий тайёргарлигини ошириш учун мунтазам равишда машғулотлар ўтказилиши сир эмас. Бу борада спорт мусобақаларининг аҳамияти юқори. Соғлом рақобат эса тараққиёт омилидир.

Шу боис куни кеча Сирдарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятнинг Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар бошқармалари ҳарбий хизматчи ва ходимларидан ташкил топган олтита жамоа иштирок этди. Муросасиз кечган беллашувда учинчи ўринни Ички ишлар бошқармаси жамоаси, иккинчи ўринни Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси қўлга киритди. Фахрли биринчи ўринга эса Миллий гвардия жамоаси муносиб деб топилди. Ғолиб ва совриндорларга ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди, — дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси интернет нашри.