Сирдарёда 1 эмас, 7 нафар ҳоким «ҳайфсан» олди

Сирдарёда 1 эмас, 7 нафар ҳоким «ҳайфсан» олди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев еттита туман-шаҳар ҳокимига, шунингдек, битта ташкилот ва битта бошқарма бошлиқларига нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чорасини қўллади.

Ҳокимнинг 2021 йил 12 августда имзоланган фармойишига кўра, қуйидагилар биринчи ярим йилликда юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлашда сусткашликка йўл қўйгани учун «ҳайфсан» олган:

  • Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабоев;
  • Янгиер шаҳар ҳокими И.Хўжаев;
  • Сардоба тумани ҳокими А.Хидиров;
  • Мирзаобод тумани ҳокими Ж.Яриев;
  • Сирдарё тумани ҳокими Б.Мирзақулов;
  • Сайхунобод тумани ҳокими Ф.Ўктамжонов;
  • Оқолтин тумани ҳокими Д.Фозилов;
  • Сирдарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича «Ягона буюртмачи хизмати» ИК раҳбари Ш.Абдуллаев;
  • Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи О.Донобоев.