Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда эркак хотинини "пул топиб келмаябсан" дегани учун пичоқлаб, ўлдирди
21.01.2021 10:21,  
541

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида эркак турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақида Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ширин шаҳар Дўстлик маҳалласида яшовчи 1958 йилда туғилган фуқаро Б.А. 19 январ куни соат 09:00 атрофида Ширин шаҳар ИИБга ўз айбига иқрорлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Унда келтирилишича, 2021 йил 18 январ соат 21:00 атрофида Б.А. яшаш хонадонида 1971 йилда туғилган шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи М.Х. билан ўрталарида келиб чиққан оғзаки жанжал оқибатида, "пул топиб келмаябсан" дегани учун шу ерда бўлган ошхона пичоғи билан унинг танасининг турли жойларига жами 5 маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, М.Х.нинг ўлимига ўткир санчиб-кесувчи жисм билан етказилган кўкрак қафасида 4 та ва қорин соҳасида 1 та тан жароҳатлари оқибатида ички ва ташқи қон кетиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган. Воқеа жойидан қонга ўхшаш доғлари мавжуд бўлган ёғоч дастали бир дона ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган. Маълумот учун, уларнинг 3 нафар фарзанди бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ширин шаҳар прокуратураси томонидан Б.А.га нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят просессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан