Сирдарёда фуқаро хонадонидан гиёҳванд моддалар топилди

Сирдарёда фуқаро хонадонидан гиёҳванд моддалар топилди

Сирдарё вилояти ИИБ хабарига кўра, Ховос туман ҳудудида ўтказилаётган “Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари бўлган шунингдек, кучли таъсир этувчи препаратларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш” тезкор профилактик тадбири ўтказилди.

Қайд этилишича, ИИБ ЖҚБ ва ХПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида, Ховос тумани, Ховособод маҳалласида яшовчи М.И нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш уйининг ошхонасидан целлофан пакетга ўралаган холада тахминан оғирлиги 100 грамм ва катак қоғозга қуритилган ҳолда сақланаётган тахминан оғирлиги 10-15 грамм ҳамда ҳовлисида жойлашган қуриб тугалланмаган ҳаммомида полителен сумка ичида оғирлиги тахминан 500 грамм тенг бўлган ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи ўсимлик моддалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган. 

Вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, фуқаро М.И нинг яшаш хонадонидан олинган моддалар «ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳвандлик модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда- Марихуана деб аталиши, марихуанангнинг умумий оғирлиги 566 (беш юз олтмиш) граммга тенгилиги кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.