Сирдарёда ичида йўловчилари бўлган автобус ва Damas тўқнашди

Сирдарёда ичида йўловчилари бўлган автобус ва Damas тўқнашди

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 5 январь куни соат 13:30 ларда Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудаги йўлда "Гагарин-Гулистон" йўналишида ҳайдовчи Д.К. Isuzu русумли автобусни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Damas’нинг орқа томонига урилган.

Тўқнашув натижасида, автобус ҳайдовчиси Д.К ва 5 нафар йўловчилари ҳамда Damas ҳайдовчиси К.К. ва йўловчиси З.Ч.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.