Сирдарёда карантин сабабли ёпилган Ўзбекистон – Тожикистон чегара божхона пости қайта тикланди

Сирдарёда карантин сабабли ёпилган Ўзбекистон – Тожикистон чегара божхона пости қайта тикланди

2020 йил март ойида бутун дунёда пандемия эълон қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасидаги чегара божхона постлари вақтинчалик фаолиятини тўхтатган эди.

 Мана бир неча кундирки  Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудида жойлашган “Ховособод” чегара божхона пости фаолияти қайта тикланди. Яхши қўшничилик муносабатлари “Ховособод” чегара божхона постининг қайта тикланиши икки давлат аҳолиси, айниқса чегара олдида истиқомат қилувчи аҳоли учун катта қулайлик яратади.

Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда,аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди ва ўзаро бориш-келишдаги тўсиқлар, ортиқча расмиятчиликларга барҳам берилаётгани, айниқса, асрлар давомида елкадош яшаётган икки халқ аҳолисини мамнун этди.