Сирдарёда кластер ишчилари велосипедларда халқаро йўлни тўсиб қўйди

Сирдарёда кластер ишчилари велосипедларда халқаро йўлни тўсиб қўйди

Сирдарёда кластер ишчилари велосипедларда халқаро йўлни тўсиб қўйди. Бу ҳолат акс этган видеотасвир ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Воқеа бугун эрталаб бўлган. Йўлни тўсганлар “Индорама“ ишчилари бўлган. Буни Сардоба туман ҳокимлиги ҳам тасдиқлади.    

Сувчи-деҳқонлар иш ҳақи камлигидан норози бўлиб, иш ташлаш эълон қилишганини айтган.  

“1,5 млн сўм ойлик берарди, етмаяпти ўзи, шуни ҳам камайтирмоқчи бўляпти“, - деган ишчилардан бири.