Сирдарёда кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик учун 82 млн 320 минг сўм жарималар қўлланилди

Сирдарёда кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик учун 82 млн 320 минг сўм жарималар қўлланилди

Кадастр агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси ва унинг туман шаҳар бўлимлари томонидан ҳозирги кунда вилоят бўйлаб хатлов ишлари олиб борилмоқда. Хатлов мобойнида барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатлари аниқланиб  312 та фуқароларга нисбатан (82 млн 320 минг сўм) жарималар қўлланилган.

Тахлилларга кўра 6 сентябр ҳолатига 39 млн 763  минг сўм жарималар ундирилган ҳамда қолган жарималарни ундириш учун тегишли ташкилот ва идораларга маълумотлар тақдим этилиб борилмоқда — деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти Кадастир агентлигининг aхборот хизмати.