Сирдарёда ойлик чақалоғини 18000 долларга сотаётган аёл қўлга олинди

Сирдарёда ойлик чақалоғини 18000 долларга сотаётган аёл қўлга олинди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сардоба туманида яшовчи "Л" ва "М" исмли шахслар "Л" исмли шахснинг 2020 йилнинг май ойида туғилган чақалоқ фарзандини 18.000 (ўн саккиз минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтида қўлга олинган.

Тадбир давомида “Л” ҳамда “М” исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 18.000 (ўн саккиз минг) АҚШ доллари олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.