Сирдарёда сардобаликлар учун қурилаётган уйларни қайси компаниялар қуради?

Сирдарёда сардобаликлар учун қурилаётган уйларни қайси компаниялар қуради?

Халқаро пресс-клубнинг Сардоба воқеаларига бағишланган сессиясида газета.уз мухбири Шуҳрат Латипов Сардоба техноген офатидан зарар кўрган аҳоли учун уйларни қурувчи компанияларга тендер ўтказилган-йўқлиги бўйича савол берди.

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов муддат камлиги учун қурувчи компаниялар ишини ўрганиб, 3 та компания танланганини маълум қилди.

"Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғини олдида қурилаётган 20 та уйни "Whitecity Construction" қуради. У компания Чилонзор туманидаги Оқтепада, Сергели туманида монолит уйлар қурган ва Талабалар шаҳарчасида ўқитувчилар учун уйлар қурган. Кўп мутахассислари янги технология бўлгани учун турклардан иборат.

Иккинчиси - "Ecopark" корхонаси "Тапоич" ҳудудининг рўпарасида экоуйларни, Тараққиёт кўчасидан янги кўприккача қурилиш олиб борган компания.

Учинчиси - @Gold Step Invest" Қорасув даҳасида Миллий гвардия учун уйлар қурган. Шунингдек, «Ал-Хоразмий» мактабини ҳам шу корхона қурган.

Шу учта корхона танлаб олиниб, уларга асосий шартлар қўйилиб, тезлик билан замонавий, энергия тежамкор ва сифатли уйлар қуриш қўйилган. Ҳозирги кунда лойиҳалаш ишлари билан параллел равишда мобилизация ишларини бошлаб юборишган. Уларнинг нархи бошқаларга нисбатан арзонроқ", - деди Шерзод Ҳидоятов.