Сирдарёда сув сатҳи кўтарилди

Сирдарёда сув сатҳи кўтарилди

Ҳозирда Сирдарё дарёсининг Тўрақўрғон тумани Гулқишлоқ ҳудудида жойлашган кузатув гидрологик постида 182 м³/с миқдорда сув оқиб ўтмоқда

Чуст туманидан оқиб ўтувчи Ғовасой сойи ҳамда Поп туманидан оқиб ўтувчи Чодаксой сойларида сув сатҳи кўтарилган.

Ғовасойда 27 м³/с атрофида, Чодаксойда 22 м³/с атрофида сув оқиб ўтмоқда.

Бунга кеча жойларда ҳаво ҳароратининг нисбатан кўтарилиб кетиши омили асос сифатида қаралмоқда.