Сирдарёда йўловчи поезди 22 ёшли аёлни иккига бўлиб юборди

Сирдарёда йўловчи поезди 22 ёшли аёлни иккига бўлиб юборди

Жорий йилнинг 24 май куни соат 13-30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, «Ховос-Тошкент» йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2 км 6 пикетида 25-30 ёшлар атрофидаги шахси номаълум аёл кишини уриб юборганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1999 йилда туғилган Ховос тумани Гулбаҳор МФЙда яшаган Т.Ш. эканлиги ҳамда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборганлиги аниқланган. Аёл танаси иккига бўлиниб, оқибатда воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда.