Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёдаги ёнғинда оиланинг 6 нафар аъзоси вафот этди
17.02.2020 09:55,  
411

Жорий йилнинг 17 феврал куни соат 02:40да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси, “Кўркам диёр” МФЙ, Робот кўчасидаги 3-уй, 1-хонадонда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Ёнғин натижасида уйнинг кириш йўлаги ва ётоқхонасининг 40 кв.м майдондаги уй жихозлари ёнган.

Ёнғин соат 03:00да ўраб олиниб, соат 03:45да ўчирилган. Аянчлиси, бунинг оқибатида ушбу уйдаги 6 нафар фуқаролар ҳалок бўлишган. Вафот этган фуқаролар: Б.З. 1972 й.т. (уй эгаси), Н.Х., 1976 й.т. (турмуш ўртоғи), О.Ш., 1996 й.т. (қизи), О.Д., 2006 й.т. (қизи),О.А., 2010 й.т. (ўғли), Н.Н., 2018 й.т. (набираси).

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, вилоят ФВБ, ИИБ, прокуратура, туман ФВБ, ССБ ходимлари, ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан